10:02 / 31.05.2020
43986
Бухорода янги ҳолатлар қайд этилди, Тошкентда яна уч бемор реанимация бўлимига ўтказилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 8 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 31 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3554 нафарни ташкил этмоқда.

Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 нафари Тошкент шаҳрида карантинда бўлган фуқарода, 4 нафари эса Бухоро вилоятида аниқланган бўлиб, шундан 3 нафари Шофиркон туманида коронавирус аниқланган ҳайдовчи билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар, яна 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси», дейилади вазирлик хабарида.

Сўнгги соатларда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 3 нафар беморда ўткир нафас етишмовчилиги кузатилганлиги учун реанимация бўлимига олинган. 

30 май куни жами 58та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди (шундан 21 ҳолат аҳоли орасида), шунингдек, 55 киши касалликдан тузалди ва Ўзбекистон бўйлаб шу вақтгача тузалганлар сони 2728 нафарни ташкил этмоқда.

Ҳозирда мамлакатда 757 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 9 нафар бемор оғир, 1 нафар бемор эса ўта оғир аҳволда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top