Давлат раҳбарининг «Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ОТМларига кириш учун тест синови топшириқларини тузиш ва экспертизадан ўтказишнинг янги тартиби жорий қилинади.
Қарорга кўра:
- кейинги йиллардан тест синови топшириқлари давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида тузилади;
- тест синови материалларининг маъно-мазмуни умумий ўрта таълим тизимидаги фанларнинг ўқув дастурларига мослаштирилади;
- абитуриентларнинг назарий билимларни ўзлаштириш даражаси билан бирга мантиқий фикрлаши, масала ва мисолларни бажара олиш қобилияти ва таълимнинг кейинги босқичига тайёргарлигини баҳолайдиган, компетенцияга асосланган тест топшириқлари ишлаб чиқилади;
- амалдаги ABITUR дастурини такомиллаштириш ҳисобига янги дастурий маҳсулот ишлаб чиқилади ҳамда 2021/2022 ўқув йили учун саралаш тест синовлари янги тест саволлари асосида ўтказилади.










