16:31 / 26.11.2020
1969
Самарқандда 2020 йил нечта ижтимоий соҳа объектлари қурилди?

2020 йил 10 январдаги «2020 — 2022 йилларда Ўзбекистон республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорига асосан йил давомида Самарқанд вилояти бўйича жами 60 та ижтимоий соҳа объекти қурилиши, реконструкция қилиниши ва мукаммал таъмирланиши кўзда тутилган эди. Бу мақсадлар учун 234,9 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилганди.

Ипак йўли университети биноси

Қурилиш ва таъмирланиш кўзда тутилган объектларнинг 32 таси умумтаълим мактаблари бўлиб 2 та мактаб янги қурилиши, 20 таси реконструкция ва 10 таси мукаммал таъмирланиши белгиланган.

Соғлиқни сақлаш тизимида эса 19 та тиббиёт муассасаси белгиланган бўлиб, 6 тасида янги қурилиш, 13 тасида эса реконструкция режалаштирилган.

Инвестиция дастурига киритилган бугунги кунда 213,6 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Жумладан, йилнинг 9 ой якуни билан 52 та ижтимоий соҳа объектлари (29 та умумтаълим мактаби, 16 та соғлиқни сақлаш объекти, 7 та бошқа объект) фойдаланишга топширилди.

Самарқанд шаҳри "Қорасув" МФЙ да 1680 ўринли мактаб қурилиши
Нуробод туманидаги 41-сонли умутаълим мактаби

Мазкур бинолардан иккитаси, яъни Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг Самарқанд вилоят филиали 2019 йилдан 2021 йилга ўтувчи ва Самарқанд шаҳар 3-сонли туғруқ бўлими ҳисобланиб, бу йирик объектлар реконструкция қилиниши назарда тутилган.

Самарқанд шаҳри “Кимёгарлар” қўрғонидаги 10-сонли оилавий поликлиникаси реконструкцияси, Каттақўрғон шаҳар ДСЭНМ вакцина омбори қурилиш, Қўшработ ДСЭНМ маъмурий биноси қурилиши кабилар шулар жумласидан.

Қўшработ ДСЭНМ биноси
Каттақўрғон ДСЭНМ биноси

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раёсати мажлисининг Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2020 йилда қўшимча ижтимоий ва инфратузилма объектларини шакллантириш ва амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида 2020 йил 4 апрелдаги 41-сонли баёнига асосан 22 та умумтаълим мактабида реконструкция ва мукаммал таъмирлаш олиб борилди.

Жумладан, 22 та умумтаълим мактабидаги ишлар умумий қиймати 57 миллиард сўм бўлиб, бугунги кунда 54,8 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилган.

Самарқанд шаҳрида замонавий кўринишда 168-ўринли Президент мактаби қурилиши ва Самарқанд шаҳри “Қорасув” МФЙ да 1680 ўринли мактаб қурилиши йил якунига қадар тўлиқ тугатилиб фойдаланишга топширилади.

Бундан ташқари, 9 ой якуни билан Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 20 та умумтаълим мактаблари фойдаланишга топширилди. Уларнинг 5 таси реконструкция ва 15 таси мукаммал таъмирдан чиқарилди.

Шунингдек, бу йил турли давлат муассасалари бинолари ҳам қурилиб, фойдаланишга топширилди. Улардан бири Тойлоқ тумани Чароғбон маҳалласида давлат хизматлари маркази биноси. Унинг қурилиши учун 2,84 млрд сўмлик маблағ сарфланди. Давлат хизматлари маркази учун яна бир маъмурий бино Пайариқ туманида ҳам қуриб битказилди.

Маданият уйи
Вилоят ахборот-кутубхона маркази

Самарқанд шаҳри Пушкин номидаги вилоят ахборот- кутубхонаси биноси эса мукаммал таъмирлаш ишларидан сўнг замонавий кўринишга келиб унинг ўқувчилар учун имкониятлари янада ошди.

Самарқанд вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати»
инжиниринг компанияси ахборот хизмати

Top