08:26 / 10.12.2020
962
Хавфсизлик бўйича Мюнхен анжумани пандемия сабабли номаълум муддатга қолдирилди
Фото: Wikimedia

Хавфсизлик бўйича Мюнхен анжумани ташкилотчилари коронавирус пандемияси сабабли анжуман ўтказилишини номаълум муддатга қолдиришга қарор қилишди. Дастлабки режага кўра, тадбир анъанавий равишда 2021 йил февралида ўтиши керак эди.    

“Хавфсизлик бўйича Мюнхен анжумани 50 йилдан кўпроқ вақтдан бери ҳар йилнинг феврал ойида ўтказиб келинади. Келаётган йил давом этаётган пандемия анжуманни аввал режалаштирилгандек 2021 йил 19-21 феврал кунлари ўтказишга тўсқинлик қилади”, деб айтилган анжуман раҳбари Волфганг Ишингер баёнотида. У анжуманни шароит имкон бериши билан 2021 йил кечроқ санада ўтказишга тайёрлигини айтган. Янги сана кейинроқ эълон қилинади.  

Мюнхен анжумани 1962 йилдан бери ўтказиб келинади. 1993 йилгача у Ҳарбий масалалар бўйича анжуман деб аталган. Биринчи 30 йил давомида унда фақат НАТО давлатлари етакчилари ва ҳарбийлари, сиёсатшунослари ва ОАВ вакиллари иштирок этиб келган. 1990-йиллардан анжуманда Россия, Европанинг бошқа давлатлари, Хитой, Ҳиндистон ва Япония ҳам иштирок этади.   

Top