11:03 / 13.12.2020
6839
Россия халқ артисти Валентин Гафт 85 ёшида вафот этди

Машҳур актёр билан видолашув маросими 15 декабрда у ижод қилган “Современник” театрида бўлиб ўтади. Гафт шу куни дафн этилади.

Актёр 2019 йилда инсултни бошдан ўтказгач, реабилитация марказида узоқ вақт соғлиғини тиклаган.  

Валентин Гафт 1935 йилда Москвада туғилган. МХАТнинг мактаб-студиясини тамомлаган. 1969 йилдан “Современник” театрида фаолият юритган.

Гафт актёрлик фаолияти давомида ўнлаб ролларни ижро этган. Унинг машҳур ишлари орасида Элдар Рязановнинг “Гараж”, “Салом, мен сизнинг холангизман!” (“Здравствуйте, я ваша тётя!”), “Бечора гусар ҳақида бир сўз айтинг” (“О бедном гусаре замолвите слово”) каби филмлари бор.   

Гафт, шунингдек, “Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси”, “Минотавр ҳузурига ташриф” (“Визит к Минотавру”), “Вертикал бўйлаб пойгалар” (“Гонки по вертикали”) каби филмларда роллар ижро этган. 

Актёр кўплаб мукофотлар ва орденлар билан тақдирланган.  

Top