Унда сўзга чиққан палата раиси Адҳам Икромов ҳудудий идоралардаги ўқув марказлари асосида, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда, ёшларни касбга ўргатишни таклиф қилди.

«Агар ҳар бир тадбиркор ўз ҳудудидаги «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ҳамда «Аёллар дафтари»га киритилган ва албатта касб-ҳунарга ўқитилган фуқаролардан имконияти доирасида камида 1 нафарини иш билан таъминласа, ўртача ҳисобда 400 минг нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли даромад манбайига эга бўлади ва улар орқали ўртача 3 нафар оила аъзоси (жами 1,2 млн киши) бундан манфаатдор бўлади», – деди Адҳам Икромов.

Маълум қилинишича, палата аъзолари манфаатида 105 мингга яқин даъво аризаси киритилган; шунингдек, 1,8 мингта ҳолатда низолар медиация жараёнида ҳал этилган, 865 та қонун ва қонуности ҳужжатлари ҳамжа бошқа меъёрий ҳужжатларнинг лойиҳалари тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш бўйича экспертизадан ўтказилган.

Пандемиядан зарар кўрган 60 мингдан ортиқ кичик бизнес субъектлари мол-мулк ва ер солиғидан озод қилинган, 21 мингта тадбиркорга фойдаланилмаётган объектлари (ер, бино) учун юқори ставкадаги солиқ ва жарималарни ундириш тўхтатилган, 329 мингта кичик бизнес субъекти учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизга камайтирилган, 4 мингдан ортиқ экспорт қилувчи дебиторлик қарзлари мавжуд корхоналарга жарималарни қўллаш тўхтатилган.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг 52 фоиздан кўпроғи сўнгги 3 йил ичида ташкил этилгани айтилди.