15:34 / 11.02.2021
3899
Евроиттифоқ ҳудудида «Спутник» вакцинасидан фойдаланиш учун ариза топширилди

Европа дори препаратлари агентлиги (ЕМА) Россиянинг Sputnik-V вакцинасидан Европа Иттифоқи ҳудудида фойдаланиш учун топширилган аризани расман қабул қилди.

Тўғридан тўғри сармоялар фонди аризани 29 январ куни тақдим қилганди. Фонд раҳбари Кирилл Дементьев Евроиттифоқда жорий йил ёзидан бошлаб етказиб берилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди.

«Умид қиламизки, регулятор қабул қилган аризамиз тез ва сиёсийлаштирилмасдан қабул қилинади. Биз эса Евроиттифоққа Россияда вакцинация тугагач етказиб бера оламиз. Ҳозирда розилик билдирган одамлар эмланяпти», деган у.

Россиянинг ўзида вакцинация икки ой муқаддам бошланган. Феврал ойи ўрталарига бориб камида миллион киши эмланган бўлади ва уларнинг аксари Москвага тўғри келади.

Сербияда ҳам эмлаш акцияси собитқадамлик билан давом эттирилмоқда. Расмий Белград қўлга киритиш мумкин бўлган барча вакциналардан фойдаланилмоқда. Sputnik V’дан ташқари, Pfizer/BioNTECH ва Хитойнинг SinoVac препаратлари эмлашда қўлланмоқда.

Эронга Sputnik V’нинг илк партияси ўтган шанба куни етказилди. Вакцинация пойтахт ва Эроннинг бошқа йирик шаҳарларида бошланди.

Россия препарати ҳақида аввалдан хулоса чиқариб қўймаслик учун чоралар кўрилди ва бу борада жаҳонга машҳур Lancet журналида чоп этилган илмий мақола катта ҳисса қўшади деб умид қилинмоқда. Учинчи фаза синовлари хулосаларига кўра, Sputnik V коронавирус инфекциясига қарши хавфсиз ва самарали деб топилганди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top