17:31 / 13.02.2021
13958
2020 йилда «снос»лар туфайли бузилган мулкларнинг 55 фоизига компенсация тўланмаган — Бош прокуратура

Ҳокимликлар "снос"лар бўйича чиқарган 196 та қарорнинг 76 тасида амалдаги тартибга риоя этилмаган.

Прокуратура органлари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан бузилган мулклар бўйича етказилган зарарларнинг қопланишини таҳлил қилди.

Маълум бўлишича, 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига, бузилган мулклар бўйича компенсация тўловларидан қарийб 443 млрд сўм қарздорлик мавжуд бўлган, бироқ ўтган йилда бу қарздорликнинг атиги 202 млрд сўми ёки 45 фоизи мулк эгаларига қоплаб берилган, холос.

Бу ҳақда 13 феврал кунги брифингда Бош прокуратура бошқарма прокурори Абдураҳим Муҳиддинов маълум қилди.

Қайд этилишича, тўланган қарздорликнинг 151,5 млрд сўми нақд пул, 10,7 млрд сўми ер бериш, 39,2 млрд сўми мулк бериш ҳисобига тўғри келган.

Шу билан бирга, ҳудудий ҳокимликлар томонидан бузилишлар бўйича қабул қилинган 52,6 млрд сўмлик 196 та қарорларнинг 76 таси ёки 39 фоизи бўйича амалдаги тартибга риоя этилмаган.

Top