Президент фармонига асосан, давлат органлари томонидан 18 турдаги маълумот ва ҳужжатларнинг аҳоли ва тадбиркорлардан талаб этилиши бекор қилинди.

Фото: KUN.UZ
450 дан ортиқ қонун ҳужжатида белгиланган ушбу 18 турдаги ҳужжатларни ваколатли давлат органлари «Электрон ҳукумат» платформаси орқали оладиган бўлди.
Ушбу ҳужжатларлар қуйидагилар:
- шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;
- шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;
- кадастр ҳужжатлари ва уларнинг нусхалари;
- меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари;
- тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;
- иш ҳақи ва иш стажини тасдиқловчи архив маълумотлари;*
- олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномалари.*
* Фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно.
Қуйидаги фактларни тасдиқловчи ҳужжатлар:
- руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриш-турмаслиги;
- наркология бўйича диспансер ҳисобида туриш-турмаслиги;
- судланганлик;
- манзил-маълумот ахбороти;
- фуқаронинг номида шахсий уй-жой бор-йўқлиги;
- турар жойнинг майдони;
- солиқ қарзи бор-йўқлиги;
- солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилгани;
- пенсия ва нафақа миқдори;
- пенсия ёки нафақа олувчилар рўйхатида бор-йўқлиги;
- никоҳ қайд этилгани, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралгани.
Президент фармони билан жорий этилган янгилик орқали аҳолининг идорама-идора сарсон бўлиб юришининг олди олинади.
Ушбу фармонга доир бошқа янгиликлар: