16:43 / 30.03.2021
1628
«Бундай ҳакамлик билан узоққа бора олмаймиз» - «Арал cамали» бош мураббийи ҳакамларни танқид қилди

Про лига 2-тури доирасидаги «Арал Самали» - «Хоразм» (1:1) учрашувидан кейин Нукус клуби бош мураббийи Темур Турдиев учрашув ҳакамлари ҳаракатидан норози бўлди.

«Икки жамоа учун ҳам қийин ўйин бўлди. Фикримча, ўйиндаги натижа адолатли бўлди. Чунки ўйин тенгма-тенг эди. «Хоразм» сафида тажрибали футболчилар кўпроқ. Аксарияти Суперлигада ўйнаган. Жамоам ўйинидан қониқдим, дея оламан.

«Арал самали» клубининг бу йилги асосий вазифаси яхши жамоа шакллантириб, юқори ўринларни эгаллаш. Худо хоҳласа, босқичма-босқич Суперлигага йўл оламиз. 

Ҳакамлар? Бундай ҳакамлик билан футбол ривожланиши қийин. Ҳар бир вазиятга ўйинни тўхтатайверишди. Ўзим ҳам футбол ўйнаганман, ўйин давомида ҳакамлар курашга қўйиб бериши керак. Кўрдинглар, халқни ўзи ҳам улардан норози бўлди. Бундай ҳакамлик билан узоққа бора олмаймиз. 

Ўйиндан кейин ҳакамга нима дедингиз? Бу ҳакам ўтган йил ҳам Жиззах клубига қарши ўйинимизда дарвозамизга пенальти белгилаганди. Адашмасам, 1:1 ўйнаб қайтгандик», - дея Нукус клуби бош мураббийи Темур Турдиевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Top