Ушбу рейтингда Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) дунёнинг 94 та минтақа ва давлатларидан қатнашган минглаб университетлар орасида 401-ўринни эгаллади. ТДЮУ мазкур рейтингда мамлакатимиз олий таълим муассасалари орасида энг юқори натижани қайд этди.
ТДЮУ THE Impact Rankings еттита йўналишида иштирок этиб, қуйидаги натижаларни қайд этди:
- SDG 4: Quality Education (таълим сифати) – 201-ўрин;
- SDG 5: Gender Equality (гендер тенглиги) – 401-ўрин;
- SDG 8: Decent Work and Economic Growth (муносиб иш жойи ва иқтисодий ўсиш) – 201-ўрин;
- SDG 9: Industry, Innovation and Infrastructure (саноат, инновация ва инфратузилма) – 401-ўрин;
- SDG 10: Reduced Inequalities (тенгсизликни қисқартириш) – 401-ўрин;
- SDG 16: Peace, Justice and Strong Institutions (тинчлик, адолат ва кучли институтлар) – 201-ўрин;
- SDG 17: Partnerships for the Goals (барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги ҳамкорлик) – 401-ўрин.
Тошкент давлат юридик университети
Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими











