10:00 / 24.04.2021
410
Наманган вилоятида ўтказилган сайёр қабуллар давомида 5 нафар шахс муддатидан олдин шартли озод қилинди
Фото: KUN.UZ

Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Наманган вилоят суди раиси Абдурасул Эранов ва вилоят маъмурий суди раиси Салоҳиддин Турсунов бошчилигида жиноят, фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатлари судьялари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) ва фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича туманлараро судлар раислари, судьялари томонидан Наманган вилоятининг Мингбулоқ, Наманган, Норин туманларида сайёр қабул ўтказилди.

Ўтказилган сайёр қабулларда 15 та жиноят, 12 та фуқаролик, 6 иқтисодий, 8 та оммавий ҳуқуқий муносабатларга доир ишлар бўйича маъмурий судларга оид масалаларда жами 41 нафар фуқаро мурожаати қабул қилинди. 

Мурожаатларнинг адолатли, қонуний ечимини таъминлаш учун тумандаги тегишли суд раислари ва судьяларга аниқ топшириқлар берилди.

Қабул жараёнида Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ва муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоларини ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини англаб етган, тузалиш йўлига қатъий ўтган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 5 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Top