Журналнинг ушбу махсус сони учун тақдим этиладиган мақолалар университет тарихи, унинг республика олий таълим муассасалари ўртасида тутган ўрни, юридик таълим ривожидаги аҳамияти, шунингдек, муассаса битирувчилари орасидан етишиб чиққан фан намояндалари, давлат арбоблари ижоди ва фаолияти, 30 йил давомида эришилган ютуқларга бағишланган бўлиши керак.

Мақолалар 30 майга қадар қабул қилинади.

Тақдим этилган мақолалар журнал таҳрир ҳайъати ва тақризчилар томонидан кўриб чиқилади ҳамда нашрга тавсия этилади.

Кўрсатилган муддатдан кечикиб тақдим этилган, белгиланган талабларга жавоб бермайдиган, мавзуси мос келмайдиган мақолалар таҳрир ҳайъати томонидан кўриб чиқилмайди.

Журналда мақола чоп этиш бепул.

Муаллиф мақолада келтирилган далил ва маълумотлар учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

Координатор: Ҳилола Салоева – ТДЮУ Таҳририй-нашриёт бўлими бошлиғи.

Мақола матнини [email protected] почта манзили ёки Таҳририй-нашриёт бўлимининг (94) 659-82-91 телеграм рақамига юбориш лозим.

Маълумот учун телефон рақамлари: +998 71 233-66-36, 1169 (ички).

E-mail: [email protected]

Реклама  ҳуқуқи асосида