07:21 / 18.05.2021
673
Фарғона вилоятида бир ҳафта ичида 20 киши ЙТҲ қурбони бўлган, 18 киши тан-жароҳати олган

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати жорий йилнинг 10 майдан 17 майгача бўлган Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши бўйича таҳлилни эълон қилди. 

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, 2021 йилнинг 10 майдан 17 майгача Фарғона вилояти ҳудудида қуйидаги қоидабузарликлар қайд этилган.

  • Спиртли ичимликлар таъсири остида автомобиль бошқариш - 59 та;
  • Светофорнинг тақиқловчи белгисига амал қилмаслик - 319 та;
  • Тегишли ҳужжатларсиз автомобиль бошқариш - 518 та;
  • Қувиб ўтиш қоидаларини бузиш - 1291 та;
  • ЙҲХБ ходимининг қонуний талабларига бўйсунмаслик - 15 та;
  • Тегишли ҳужжатларсиз ойналарни қорайтириш - 46 та;
  • Пиёдалар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик - 10133 та;
  • Белгиланган тезликка амал қилмаслик - 10810 та;
  • "Атлас" махсус автомашиналар ёрдамида аниқланган қоидабузарликлар - 4364 та;
  • Содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари - 20 та;
  • Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар - 20 та;
  • Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олганлар - 18 та;

Хабар якунида барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишлари сўралган.

Аввалроқ, Фарғонада ҳайдовчи йўл белгилари ишламаётгани юзасидан видеомурожаат билан чиққанлиги, ҳолатга вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳолат юзасидан муносабат билдирганлиги ҳақида хабар берилган эди. 

Top