09:19 / 06.06.2021
32902
«Ўткан кунлар»га қайтиб... ёхуд Абдулла Қодирийнинг сўнгги истаги нима эди?

Биринчи ўзбек романи – «Ўткан кунлар» мазмун бойлиги, миллийликнинг ноёб тасвири ва ҳиссий таъсири жиҳатдан адабиётимиздаги шоҳ асарлар қаторида туради. Унинг фавқулодда муваффақияти эса, табиийки, ўзбек халқининг буюк фарзанди Абдулла Қодирий шахси билан боғлиқ.

Хўш, Қодирий ҳаёти ва «Ўткан кунлар»ни қанчалик яхши биласиз? Мутолаа жараёнида эътибор қилиниши, аҳамият берилиши керак бўлган жиҳатларни кўздан қочирмаганингизга қанчалик аминсиз?

Буни ўзингиз учун аниқлаштириб олмоқчи бўлсангиз, қуйидаги саволларга жавоб беришга уриниб кўринг:

  • «Ўткан кунлар»нинг илк ва сўнгги жумлаларида қандай рамзий маъно яширинган?
  • Нима деб ўйлайсиз, Ўзбекойимга нима учун айнан шу исм танланган?
  • Чет элдан қайтиб келган Отабек нима учун тушкунликка тушиб қолади?
  • Одамлар нима учун пахса деворларни бузиб, Тошкент ҳокими Азизбекка чаён топиб беришга мажбур бўлишган?
  • Ҳасанали Отабекка қандай вазиятда «ўғлим», қандай вазиятда «бегим» деб мурожаат қилади?
  • Қушбеги Кумушга бир ўринда «опа», бир ўринда «синглим», яна бир ўринда эса «қизим» деб мурожаат қилганини қандай изоҳлаш мумкин?
  • Қипчоқлар қирғини пайтида адиб нима учун Отабекни далага қимиз ичишга «чиқариб юборади?»
  • Юсуфбек ҳожини нима учун кўкнори ичиб олганликда, ваҳимачиликда айблашади?
  • Қодирий илк бор қамалиш хавфи остида қолганда судда нима дейди?
  • Қодирийнинг ўлимига гувоҳ бўлган мухлиси бу воқеани қандай тасвирлайди?
  • Яқинларидан бири «Шунчаки оғизда «Худо йўқ!» деб қўяқолсанг бўлмасмиди?» деганда Абдулла Қодирий қандай жавоб қайтарган эди?
  • Адибнинг сўнгги истаги нима эди?
  • Қодирий отиб ўлдирилган ўша мудҳиш кеча умумий қабрга у нима учун энг охирги бўлиб кўмилганди?

Бу саволларнинг барчасига юқоридаги видеони томоша қилиш орқали жавоб топишингиз мумкин.

Умид қиламизки, миллий адабиётимиз дурдонаси – «Ўткан кунлар»ни дам олиш кунида яна бир бор мутолаа қилиб чиқасиз!

Top