Ҳужжатга кўра, 2022 йил 1 июлгача республикадаги:
- 1227та кўп квартирали уй-жой;
- 30та мактаб;
- 64та мактабгача таълим ташкилотлари;
- 9та ОТМ ва коллеж;
- 90та автотураргоҳ;
- 173та болалар майдончалари жойлашган ҳудудлар (жами 16 281 878 кв. м майдон) очиқ танлов ўтказиш йўли билан бошқарувчи ташкилотларга бириктирилади.
- Барча давлат буюртмачиларига танланган бошқарувчи ташкилот билан бириктирилган ҳудудда истисно тариқасида танлов ўтказмасдан коммунал ва авария вазиятларини бартараф этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тўғридан тўғри шартнома тузишга рухсат этилади.
2022–2025 йилларда:
- 6085та кўп квартирали уй-жойлар мукаммал ва жорий таъмирланади;
- 1800та болалар майдончаси қурилади ва таъмирланади;
- кўп квартирали уй-жойларга туташ 1102 минг кв. м майдондаги йўлаклар бетонланади;
- 14 387та ташқи ёритиш тизими таъмирланади.
Эксплуатация муддатини ўтаб бўлган ва маънан эскирган жами 268та кўп квартирали уй-жойлар реновация қилинади. Шундан 2021 йилда 211та уйлар бузиб қайта тикланади ҳамда 57таси реконструкция қилинади.
2021 йил 1 июлдан ҳар бир кўп квартирали уй-жой учун мажбурий бадалларнинг ёки тўловларнинг алоҳида ҳисоби юритилиши шарт.
Мулкдорлар ёки бошқарувчиларга кўп квартирали уй-жойларга туташ ер участкалари чегаралари ва ўлчамларини белгилаш ҳамда уларга доимий фойдаланиш ҳуқуқини белгиловчи зарур ҳужжатларни расмийлаштириш учун тўловларни бир йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади.
Бошқарувчилар бир йилда бир марта кўп квартирали уй-жойлардаги таянч ва тўсиқ конструкциялар (умумий мол-мулк) бутлигини хатловдан ўтказади.











