09:34 / 05.07.2021
6045
Ўзбекистонга яна 40 минг доза «Спутник V» вакцинаси олиб келинди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг 40 минг дозалик 1-компоненти олиб келингани ҳақида хабар берди.

«Бугун тунда юртимизга Россиядан "Спутник V" вакцинасининг навбатдаги 40 минг дозалик 1-компоненти олиб келинди. 

1 июнь куни "Спутник V" вакцинасининг навбатдаги 70 минг дозалик 1-компоненти, 10 июнда 70 минг дозалик 2-компоненти келтирилган эди. 

Апрель ойида ушбу вакцинанинг 100 минг дозаси келтирилган эди (унинг 50 минг дозаси 1-компонент, 50 минг дозаси 2-компонент). 

Шундай қилиб, юртимиздаги "Спутник V" вакцинаси захираси 280 минг дозага етди. Яқин кунларда вакцинанинг навбатдаги 40 минг дозалик 2-компоненти олиб келиниши кутилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top