Маълум қилинишича, ҳолат вилоят ИИБ ходимлари ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганилган. Ўрганиш давомида, мазкур оилада муҳит яхши эмаслиги, ҳокимият биноси олдида онасига қўл кўтарган О.Химматова мунтазам онасига тайзиқ ўтказиб келгани аниқланган.
Жумладан, маҳалла аҳли ва қўшнилар, Қарши шаҳар «Шайхали» МФЙ 18-ётоқхонада яшовчи фуқаро О.Химматова онаси А.Менгаевага доим руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказиб келганини, ҳатто иссиқ кунларда уни ногиронлар аравачаси билан катта йўл ёқасига чиқариб қўйганини айтишган.
Қарши шаҳар ИИО ФМБ ходимлари қизи томонидан мунтазам тазйиқ ўтказиб келингани учун А.Менгаевага ҳимоя ордери расмийлаштириб берган.











