Россия президенти Владимир Путиннинг жияни, тадбиркор Роман Путин давлат Думасига сайловлардан ўз номзодини олиб ташлади, деб хабар берди РБК.
У сайловларда иштирок этмаслик тўғрисида Санкт-Петербургдаги 4-сайлов комиссиясига ариза берди, деб ёзади «Закс.ру».
Сайлов комиссияси раиси Илдар Зариповнинг сўзларига кўра, Роман Путиннинг аризаси қаноатлантирилган.
Роман Путин Instagram орқали сайловларда нима учун қатнашмасликка қарор қилганини айтди.
«Кеча Москвада мен жуда ҳурмат қиладиган инсон билан учрашувдан сўнг унинг тавсияси билан давлат Думасига сайлов пойгасидан чиқишга қарор қилдим», — деди Россия президентининг жияни.



