Нодавлат таълим ташкилотлари педагогларига ўз хоҳишига кўра аттестациядан ўтиб тоифа олиш ҳуқуқи берилади. Бунда педагогларнинг малака тоифалари улар бошқа таълим ташкилотига, таълим ташкилотининг бир туридан бошқасига ёки нодавлат таълим ташкилотидан давлат таълим ташкилотига ишга ўтганда сақлаб қолинади.

Амалдаги тартиб бўйича малака тоифалари фақат давлат таълим ташкилотлари педагогларига берилаётганди. 

Қарор президентнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.