18:56 / 06.11.2021
5024
Коллеж ва техникумларга тест синовлари қачон ўтказилиши маълум қилинди

Белгиланган қабул параметрларига нисбатан танлов ортган касб (мутахассислик)ларга Давлат тест маркази томонидан тест синови ташкил этилади. 

Фото: tsue.uz

10-20 ноябр кунлари коллеж ва техникумларга кундузги таълим шаклида ўқишга кириш учун тест синовлари ўтказилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди. 

“Ёшлар ҳамда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ходимлар касб ёки мутахассисликлар эгаллашини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021-2022 ўқув йилида коллеж ва техникумларга сиртқи, кечки ва дуал таълим шакллари бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентлар кириш имтиҳонларисиз тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади”, — дейилади вазирлик хабарида. 

Шунингдек, жорий ўқув йили қабулида коллеж ва техникумларга кундузги таълим шаклида ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга белгиланган қабул параметрларига нисбатан танлов ортган касб (мутахассислик)ларга Давлат тест маркази томонидан 2021 йил 10-20 ноябр кунлари тест синовлари ташкил қилиниши маълум қилинди.

Тест синовлари профессионал таълим муассасаларининг бинолари ва вилоят марказларида тайёрланган катта сиғимли бино ва иншоотларда ўтказилади.

Тест синовлари ўтказиладиган биноларнинг манзили ва тест синовларида иштирок этиш бўйича рухсатномаларни тақдим этиш вақти қўшимча равишда маълум қилинади.  

Top