10:56 / 02.12.2021
2820
Финландиянинг нуфузли университети ректорига Тошкент давлат стоматология институти фахрий профессори унвони берилди

Тошкент давлат стоматология институтига Финландиянинг нуфузли JAMK университети профессорлари Х.Пусса ва Й.Хейкилля ташриф буюрди.

Ташриф давомида Тошкент давлат стоматология институтида ўқув, илмий ва амалий жараёнларни ривожлантириш, институт педагог-ўқитувчилари компетентлигини ошириш, талабаларнинг ўқиш жараёнига қизиқишини кучайтириш, институт нуфузини халқаро майдонда оширишга қўшган ҳиссаси учун JAMK университети профессорларига фахрий профессор унвони берилди.

Фото: Тошкент давлат стоматология институти

Эътироф этиш керак, Тошкент давлат стоматология институти ва JAMK университети ўртасидаги ҳамкорлик доирасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, даволаш-профилактика муассасаларига раҳбар кадрларни тайёрлаш йўналишида таълим дастури ишлаб чиқилди, академик мобиллик дастурлари асосида маъруза ва семинар машғулотлар ташкил этилди.

Келажакка йўналтирилган, замонавий талабларга жавоб берадиган янги таълим тизими яратилиши, давлат инновацион ривожланишининг муҳим шартларидан бири бўлиб, жамиятнинг динамик иқтисодий ўсиши ва ижтимоий ривожланиши асоси ва фуқаролар фаровонлигининг муҳим омили бўлиб ҳисобланади.

 

Тошкент давлат стоматология институти ахборот хизмати Ⓣ

Top