Унда жорий йилда режани 40 центнердан ошириб бажарган фермерлар туман ҳокимлиги ҳамда “Qadr Textile Claster” МЧЖ раҳбарияти томонидан маиший техника воситаларидан иборат қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

— Энг юқори ҳосилдорликка эришган С.Ашуров массиви раҳбари Раҳимберди Комиловга “Дамас” автомобилини топширдик. Ўйлаймизки, бундай рағбатлантириш барча фермерларни келгуси йил ҳосили учун янада самарали меҳнат қилишга ундайди, — дейди “Qadr Textile Claster” МЧЖ раҳбари Бекзод Ўрмонов.