Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Қиргули электр таъминоти корхонаси бўлими муҳандиси Ф.Э. фуқаро Х.К. билан тил бириктириб, тадбиркор Н.нинг Фарғона шаҳридаги савдо дўконини табиий газ тармоғига улаб бериш эвазига 5 миллион сўмни олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Бекобод шаҳар электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси метан газ шохобчасини электр тармоғига улаш учун 2 000 АҚШ доллари талаб қилиб, пора билан ушлангани ҳақида хабар берилган эди.