03:00 / 10.03.2022
27878
ЕЧЛ. «Реал» Бенземанинг ҳет-триги эвазига «ПСЖ»ни турнирдан чиқариб юборди, «Сити» ҳам чоракфиналда
Фото: Реал Мадрид

Европа Чемпионлар Лигасида 1/8 финалнинг жавоб баҳслари давом эттирилди.

Парижда минимал ҳисобда мағлуб бўлган «Реал» жавоб ўйинида яна Мбаппедан тўп ўтказиб юборганига қарамай, Бенземанинг 17 дақиқа ичидаги ҳет-триги эвазига иродали ғалабагa эришди ва чоракфиналга йўлланма олди. Эътиборлиси, Карим дастлабки тўпини «ПСЖ» дарвозабони Доннарумманинг хатосидан сўнг киритди. 

Португалияда «Спортинг»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этган «Манчестер Сити» жавоб баҳсида голсиз дуранг қайд этди ва кейинги босқичга чиқди. 

ЕЧЛ. 1/8 финал. 9 март
Жавоб ўйинлари

Реал — ПСЖ 3:1
Голлар:
Бензема (61, 76, 78) — Мбаппе (39).
Реал – Куртуа, Карвахаль (Васкес, 66), Алаба, Милитао, Начо, Модрич, Кроос (Камавинга, 57), Вальверде, Бензема, Асенсио (Родриго, 57), Винисиус Жуниор. 
ПСЖ – Доннарумма, Ҳакими (Дракслер, 88), Маркиньос, Кимпембе, Мендеш, Данилу Перейра (Ди Мария, 80), Верратти, Паредес (Гуйе, 71), Месси, Неймар, Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Паредес (7), Начо (43), Винисиус Жуниор (44), Карвахаль (60), Доннарумма (61), Ҳакими (81), Кимпембе (83), Васкес (88).
Биринчи ўйин — 0:1.

Манчестер Сити — Спортинг 0:0
Манчестер Сити
– Эдерсон (Карсон, 73), Райли, Стоунз, Лапорт (Мбете-Тату, 84), Зинченко, Фернандиньо, Гундўған, Бернарду Силва (Маҳрез, 46), Фоден (Макати, 46), Стерлинг, Габриэл Жезус. 
Спортинг – Адан, Порро (Эшгайю, 78), Нету (Феддаль, 89), Коатес, Инасиу, Матеус Рейс, Сарабия (Эдвардс, 58), Угарте, Слимани (Рибейру, 89), Паулинью (Нуну Сантуш, 78), Табата.
Огоҳлантиришлар: Паулинью (14), Габриэл Жезус (39), Слимани (40).
Биринчи ўйин — 5:0.

Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Top