07:28 / 11.03.2022
8017
Дилмурод Мирсодиқов Учтепа тумани ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. 

Фото: ИИВ

Вазирлик хабарига кўра, полковник Дилмурод Мирсодиқов Тошкент шаҳар Учтепа тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Д.Мирсодиқов Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари - ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи бўлиб фаолият юритган.

Ундан аввал эса Дилмурод Мирсодиқов Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Бундан олдин Учтепа тумани ИИБ бошлиғи Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига ўринбосар бўлганди.

Ўзбекистон ички ишлар вазирининг буйруғи билан полковник Абдувосит Абдураззоқов бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари - ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Top