Текширишларнинг 14 таси агентлик томонидан, 125 таси архив иши ҳудудий бошқармалари томонидан, шулардан 138 таси режага мувофиқ, 1 таси прокуратура органи ташаббуси билан ўтказилган.
Тошкент Фармацевтика институтида ва Жиззах вилояти давлат архивида ўтказилган текширишлар бўйича тўпланган материаллар прокуратура органларига тақдим этилган ва Жиноят кодекси тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Текширишлар натижасида ташкилот ва корхоналарда сақланаётган Миллий архив фондига киритилган идоравий сақлов муддати тугаган 100 минг сақлов бирлигидан зиёд архив ҳужжати тегишли давлат архивларига топширилган.



