Ҳужжатга кўра, фазовий маълумотлар очиқлиги ва улардан фойдаланиш, ушбу соҳада Кадастр агентлиги, масъул вазирлик ва идораларга юклатилган вазифаларни тўлиқ бажаришга тўсқинлик қилаётган қатор камчилик ва муаммолар мавжуд.
Улар:
- биринчидан, электрон давлат хизматлари ва ахборот тизимлари орқали фазовий маълумотларни тақдим қилишда маълумотларни электрон шаклга ўтказиш тўлиқ амалга оширилмагани сабабли фазовий маълумотларни тезкорлик билан таҳлил қилиш имконияти йўқ;
- иккинчидан, мавжуд ахборот тизимлари турли хил дастурлаш тилида ва бир-бирига мураккаб интеграциялашган ҳолда фойдаланилмоқда ҳамда ягона платформа мавжуд эмас;
- учинчидан, фазовий маълумотлар сервислари орқали хизмат кўрсатилишида фазовий маълумотларга, базавий ва соҳага оид фазовий маълумотларга ҳамда улар метамаълумотларига ишлов бериш зарурати туғилмоқда;
- тўртинчидан, базавий, соҳага оид фазовий маълумотлар ва метамаълумотларни яратиш, юритишда давлат органлари ўртасида маълумот алмашинувини таъминловчи ягона дастурий маҳсулотлар ҳамда фазовий маълумотлар бўйича стандартлар мавжуд эмас;
- бешинчидан, фазовий маълумотлар базасини кенгайтириш учун давлат органлари ўртасида маълумотлар алмашиш даражаси паст;
- олтинчидан, соҳа йўналишида геоахборот технологиялари, ерни масофадан зондлаш йўналишларида юқори малакали кадрларни тайёрлашда тизимли камчиликлар мавжуд.
Ушбу камчилик ва муаммолар фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантиришда тўсқинлик қилмоқда.


