Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов журналистларнинг саволига жавоб бераркан, вазирга талабаларга турар жой топиб беришни олий ва ўрта таълим вазирлиги бўйнидан олиб, бошқа ташкилотга бериш таклифи берилди.

“Бугунги матбуот анжуманида сиз билан бизнинг қалбларимиз боғланиб кетди. Юрагимиз тубидагиларни ўқиб юборяпсиз. Сиз айтаётган ўзи хориж тажрибаси. Дунёда таълим муассасаси фақат таълим ва унинг сифати билан шуғулланади. Биз шунга боряпмиз. Кўп масалаларда ўқитувчилар ташвишдан фориғ қилинди. Бу эса навбатдагиси бўлади.

Чунки ҳозир ТТЖ қуриш тадбиркорлар орқали бўляпти. Яъни тадбиркор уни сақлайди, қандай таъмирлаш бўлса, тадбиркорнинг ўзи қилади. Босқичма-босқич сиз айтган нарса бошланди. Мен ўйлайман 2-3 йилда талабаларни турар жой билан таъминлаш билан ҳам бошқа масъуллар шуғулланади. Олий таълим вазирлиги фақат таълим сифати, дарслик, жаҳон тажрибаси билан шуғулланади”, – деди Тошқулов.