Буюк Британия қироличаси Елизавета II’нинг дафн маросими 19 сентябр куни маҳаллий вақт билан соат 10:00да бўлиб ўтади. Бу ҳақда Букинҳем саройи сайтида маълум қилинди

Қайд этилишича, қиролича жасади солинган тобут 11 сентябр куни Балморал қалъасидан Эдинбург шаҳрига жўнатилади. Тобут Ҳолируд саройида ва Муқаддас Жайлс ибодатхонасида туради.

13 сентябр куни тобут самолётда Лондонга жўнатилади, марҳуманинг жасади “омма ҳурмат бажо келтириши учун” тўрт кун давомида Вестминстер-ҳоллда туради. 

Дафн маросими Вестминстер аббатлигида ўтказилади. 

Елизавета II 8 сентябр куни 96 ёшида вафот этди. У Буюк Британия тахтида 70 йил ўтирди.