Хабарда айтилишича, номаълум машина Зеленскийнинг кортежига бориб урилган. Ҳодиса оқибатида Зеленский кетаётган автомобил ва қўриқчилар машинаси зарарланган. Украина президентини тиббиёт ходимлари текширган ва унда жиддий жароҳат аниқланмаган.
Президентнинг ҳайдовчиси шифокорлар кўригидан кейин шифохонага олиб кетилган.
Никифоровнинг айтишича, Украина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳодиса қандай содир бўлгани юзасидан суриштирув ўтказмоқда.
Йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги хабардан кўп ўтмай Украина президенти доимгидек украиналикларга мурожаат қилди. Бу галги мурожаатида Зеленский рус тилида ҳам гапириб, россиялик аскарларга омон қолишнинг ягона йўли Украина армиясига асир тушиш эканини айтди.












