Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси негизида ташкил этилган вазирликни собиқ бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошқармоқда.
36 ёшли Расул Кушербаев охирги йилларда Ўзбекистон парламентидаги энг таниқли депутат эди. Хусусан, экологик мавзуларда ҳам фаоллик кўрсатган.
У 2014 ва 2019 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган. 2022 йил декабрда бюджет муҳокамаларида унга сўз берилмаганидан норози бўлиб, истеъфога чиққанди.











