Хучиевнинг маълум қилишича, Vaynaxavia ва Uzbekistan Airways авиакомпанияси ўртасида тегишли келишувга эришилган.

Келишув доирасида Uzbekistan Airways Россиядаги минтақавий вакили билан янги халқаро рейсни йўлга қўйиш ва парвозлар географиясини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Қайд этилишича, парвозлар Тошкентдан Грознийга ва ортга ҳафтасига икки марта амалга оширилиши режалаштирилган.