Россия президенти Владимир Путин Зимбабве давлат раҳбари Эммерсон Мнагагвага вертолёт совға қилди. Бу ҳақда Зимбабве Ахборот вазирлиги хабар берди.
«Президент Путин жаноби олийлари президент Эммерсон Дамбузо Мнангагвага вертолёт совға қилди. У яқин орада Зимбабвега етказилади», дейилади хабарда.
Давлат раҳбарларининг учрашуви 27 июль куни Санкт-Петербургда «Россия-Африка» саммити доирасида бўлиб ўтди.











