Уругвай миллий жамоасининг 36 ёшли форварди «Валенсия» билан келишувни бекор қилиб, эркин агент сифатида «Бока Хуниорс» аъзосига айланди. Томонлар 2024 йилнинг декабрь ойига қадар шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Кавани ўтган мавсум жами 28 ўйинда 7та голга муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, Эдинсон Европадаги фаолияти давомида «Палермо», «Наполи», «ПСЖ», «Манчестер Юнайтед» клубларида ҳам тўп сурган.