«Аҳоли саломатлиги-2030» миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, ўсмирлар саломатлиги муҳофазаси тўғрисида норматив ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. 

Бунда, ўсмирларни оилага руҳий, жисмоний ва тиббий жиҳатдан тайёрлаш кўзда тутилади.

Репродуктив саломатлик тушунчаси шакллантирилади, ўсмирларга алоҳида ёндашув асосида тиббий хизмат ташкил қилинади.

Ўсмирлар организми ривожланиши, зарарли одатларга қарамлик ва уларга психологик ёндашувлар бўйича илмий тадқиқотлар ўтказилади.

Ҳарбий хизматга тайёрлаш масалалари ҳам кўзда тутилади.