Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Андижон вилояти Асака туманида яшовчи 37 ёшли М.А. содир этгани аниқланган.

Унга кўра, М.А. "Телеграм" мессенжери орқали Х.А. билан танишган ва унга ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини, шунингдек, пулларини оз фурсатларда кўпайтириб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан унга тегишли бўлган банк карта реквизитларини қўлга киритиб, пулларини ўзлаштириб олган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, М.А.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.