Орадан 16 йил ўтиб, Ўзбекистон ва Малайзия олий даражадаги музокараларни ўтказди.

Малайзия – Жануби-Шарқий Осиёнинг нуфузли давлати. 30 миллиондан ортиқ аҳолига эга бу мамлакат индустриал-аграр давлатдир. Ўтган йил якуни бўйича товар айирбошлаш ҳажми икки бараварга ошган. 

Икки давлат сиёсий яқинликни кучайтирмоқчи. Асосан савдо ва туризм, бундан ташқари саноатда алоқаларни янада жадаллаштириш керак. 

Малайзия мусулмонларида Ўзбекистон тарихи, маданияти билан яқиндан танишиш , хусусан Самарқанд ва Бухорони ўз кўзи билан кўришга хоҳиш жуда катта. Лекин баъзи муаммолар, масалан, икки ўртада авиақатновларнинг ҳали ҳам кам ҳамда қимматлиги бор салоҳиятдан унумли фойдаланишга салбий таъсир ўтказмоқда. 

Сиёсатшунос эксперт Равшан Ғозиев ва Сайёҳлик агентликлари нодавлат ташкилоти раҳбари Фарҳод Ҳошимовлар билан кечган суҳбат ана шулар ҳақида бўлди. 

  • Интервюнинг тўлиқ шаклини юқоридаги видео орқали томоша қилишингиз мумкин.

Шоҳруҳ Мажидов суҳбатлашди.