«Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтини ташкил этиш тўғрисида»ги президент қарорига кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида «Фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти» мавзусида тарбия ҳафталиклари ўтказилади.
Бунда ота-оналарнинг фарзанд тарбияси борасидаги билимини оширишга қаратилган «Намунали ота-оналар мактаби» лойиҳаси амалга оширилади.
2024 йил 1 декабргача:
- ўқувчиларда ҳуқуқбузарликка қарши иммунитетни шакллантиришда «мактаб – ота-она – маҳалла» ҳамкорлиги занжирини яратиш бўйича илмий асосланган ўқув ва оммабоп услубий тавсиялар ишлаб чиқилади;
- ота-оналарнинг фарзанд тарбиясига оид дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қиладиган халқчил тилдаги адабиётлар яратилади.
2024 йил декабр ойида «Тарбия – шахс маданий-маънавий камолотининг мезони» мавзусида халқаро форум ўтказилади.
2025 йил якунигача ота-оналар, ўқитувчилар ва ўқувчилар учун ёшлар тарбиясига оид рақамли контентларни жойлаштириш мақсадида milliytarbiya.uz электрон платформаси ва унинг мобил версияси ишлаб чиқилади.










