2024/2025 ўқув йили учун магистратура мутахассисликлари учун қабул натижалари 20 августгача эълон қилинади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати ЎзАга маълум қилган. Янги тартибга кўра, 2024/2025 ўқув йили учун қабул жараёнида магистратура мутахассисликлари учун имтиҳон ўтказилмайди. Талабгорлар диплом бали ва чет тили сертификатлари асосида ўқишга қабул қилинади. Аввал диплом балл, кейин чет тили сертификати устунлиги кўриб чиқилади.
Маълумот учун, магистратура босқичи учун аризалар 2024 йилнинг 1–30 июл кунлари magistr.edu.uz тизими орқали тўлдирилган. Рад этилган талабгорларга қўшимча муддат берди. Улар 6-8 август кунлари аризаларини қайта таҳрирлаш имкони берилган эди.


