"Ўзбекистон 27 октябр куни парламент сайлови ўтказилишини эълон қилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари аъзоларининг ваколат муддати шу йил тугайди. Мамлакатда сўнгги парламент сайлови 2019 йил декабр ойида бўлиб ўтган эди", - деб ёзган газета шарҳловчиси Еши Сели.
Ҳинд журналисти бўлажак парламент сайловининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўз юритар экан: "Бу галги сайлов мажоритар ва пропорционал тизимни бирлаштирган аралаш сайлов тизимида ўтказилади. Хусусан, сайловчилар номзодларнинг 75 нафарига бевосита мажоритар тизим асосида овоз беради", деб таъкидлаган.
Нашр, шунингдек, сиёсий партиялар томонидан депутатликка номзодларни кўрсатишда аёлларнинг улуши камида 40 фоиз бўлиши қатъий белгиланганига алоҳида эътибор қаратган.











