Буюк Британиянинг сайёҳлари орасида машҳур бўлган, туризм мавзусини ёритишга ихтисослашган Wanderlust журнали ўқувчиларининг фикрича, Ўзбекистон "Энг орзу қилинган ривожланаётган манзил" (Most Desirable Emerging Destination) номинациясида ғолиб деб топилди ва мукофот билан тақдирланди.
Ушбу номинацияда 10 та давлат даъвогарлик қилди ва якунда бош совринга Ўзбекистон муносиб кўрилди.
1993 йилдан буён чоп этиб келинаётган Wanderlust журнали дунёдаги етакчи сайёҳлик босма нашрларидан бири ҳисобланади. Журнал босма шаклда ва электрон форматда ўқувчиларга тақдим этилади.



