Ушбу қонун Қонунчилик палатаси томонидан 27 августда қабул қилиниб, Сенат 24 октябрда маъқуллаганди.
Ҳужжат ҳақ тўланадиган йиллик асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги 21 календар кундан иборат экани ҳамда қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиёт тармоқларида банд бўлган барча ходимлар учун қўлланиши бўйича баёнот билан ратификация қилинди.
Конвенциянинг асосий мақсади — ходимларга дам олиш ва ишлаш қобилиятини тиклаш учун иш ўрни (лавозими), ўртача иш ҳақи сақлаб қолинган ҳамда ходим ишдан озод этилган ҳолда ҳар иш йили давомида бериладиган таътилларни таъминлашдан иборат.
Конвенцияда меҳнат фаолияти жараёнида ва ишлаб чиқариш муҳитида меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасини таъминлаш, шу жумладан, иш жойида ёки иш вақтида ишчи ва ходимларнинг соғлиғига зарар етиши билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисалар ёхуд хавфларнинг олдини олишга қаратилган талабларни янада кучайтириш назарда тутилган.










