Ижтимоий тармоқларда тез тиббий ёрдам машинаси белгиларини эслатувчи автомашина табибнинг олдига беморни олиб боргани видеоси тарқалди. Ҳолатга Республика тез тиббий ёрдам маркази расмий муносабат билдирди. Унга кўра, Қўқон шаҳрида яшовчи “қўқонлик табиб” И.Солиев ҳузурига автомашинада бемор олиб борилган. Автотранспорт воситаси 103 хизматига тегишли эмаслиги ва у Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган хусусий клиникалардан бирига қарашли экани маълум қилинган. “Видеолавҳадаги автотранспорт воситасининг орқа эшигида кўрсатилган телефон рақами ҳам 103 хизматига тааллуқли эмас. Шунингдек, Фарғона вилоятидаги барча тез тиббий ёрдам машиналарида 103 хизматига доир логотиплар туширилган”, – дейилади расмий муносабатда.

Олдинроқ Kun.uz мухбири қўқонлик табиб Иқбол Солиевнинг беморларга қилаётган “универсал муолажаси” ҳақида суриштирув эълон қилган эди