Мамлакат элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Инвестицияларни жалб қилиш агентлиги ҳамда Полша Инвестициялар ва савдо агентлиги мутасаддилари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

Музокаралар чоғида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, хусусан Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Полша ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ва унинг доирасидаги бизнес-форумга пухта тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.

Икки томонлама ҳамкорликни янада фаоллаштиришга қаратилган ҳужжатларнинг мустаҳкам тўплама, жумладан аниқ инвестиция келишувлари ва экспорт шартномаларини имзоланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.