Сўровнома иштирокчиларининг бир қисми белгиланган “лимит”дан норози эканлигини билдирган бўлса, бошқа қисми эса ток сарфини тежашга ўтганлигини айтди.
Маълумот ўрнида, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 204-сонли қарорига асосан, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ 2024 йил 1 майдан бошлаб электр энергиясининг нархлари истеъмолчилар учун қуйидагича тақсимланган:
- Ойига 200 кВт·соатгача - 450 сўм
- 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача - 900 сўм
- 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача - 1350 сўм
- 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача - 1575 сўм
- 10 000 кВт·соат ва ундан юқори - 1 800 сўм








