Ушбу воқеа болалар саратонига қарши курашда янги босқични бошлаб беради, ташхис қўйиш ва даволашда мултидициплинар ёндашувни таъминлаш орқали педиатрия ёрдамини кўрсатиш тизимини такомиллаштиради.

Миллий стратегия соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилишга йўл очади, кадрлар ва инфратузилма салоҳиятини мустаҳкамлайди, болаларга барча даражаларда юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатишга ягона ёндашувни шакллантиради.

“Болалар саратони бўйича кўп тармоқли стратегия муҳим бўлиб, саратон касаллигига қарши курашда ривожланишни тезлаштириш ва барча муҳим тузилмаларни бирлаштириш учун жиддий имконият яратади”, деди ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Рехина Мария Кастижио. "Бундай жамоавий ёндашув муҳим, чунки болалар саратонига қарши кураш нафақат ҳаётларни сақлаб қолади, балки оилалар ва соғлиқни сақлаш тизимига узоқ муддатли иқтисодий юкни ҳам камайтиради".