Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги миссияси раҳбари Ғайрат Фозилов Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйега ишонч ёрлиқларини топширди.

Тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйе жорий йил апрел ойида бўлиб ўтган биринчи "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" саммити якунларини юксак баҳолади.

Еврокомиссия раҳбари ЕИнинг Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тарафдори эканини тасдиқлади.