Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида ЙПХ ходимлари 129 марта турли қоидабузарликлар содир этган Captiva русумли автомашинани тўхтатди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.
Текширув давомида маълум бўлишича, ҳайдовчининг умумий жарима миқдори 54 млн сўмни ташкил этади. Бундан ташқари, автомобил 123 марта Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан қидирувга берилган.
Captiva жарима майдончасига қўйилган, бироқ ҳайдовчи қандай жавобгарликка тортилиши маълум қилинмаган.











