Нашрда таъкидланишича, фестивалнинг асосий воқеаси 200 дан ортиқ ошпаз иштирокида 7 тонна палов тайёрлаш бўлади. "Бу воқеа 3 август куни "Боқий шаҳар" тарихий-этнографик боғи ҳудудида бўлиб ўтади ва ҳақиқий рекордга айланади", – дейилган материалда.
Фестивал дастурига кўра, 1 августда Султон Хованд Бека мақбараси ҳудудида очилиш маросими, ошпазлик танловлари ва маҳаллий рецептлар тақдимоти бўлиб ўтади. 2 августда халқаро фестивал, Алишер Навоий кўчасида хорижлик ошпазлар иштирокида мастер-класс ўтказилади, 3 август куни эса мега-палов тайёрланади ва хайрия тадбири ташкил этилади.
"Уч кун давомида меҳмонлар ҳунармандчилик ярмаркалари, Шарқона ширинликлар кўргазмалари, маданий ва концерт дастурларини томоша қиладилар. Тайёрланган палов меҳрибонлик уйлари, мактаб-интернатлар ва қариялар уйларига топширилади", – деб ёзилган "Караван Инфо" материалида.



